Линклар

Обама Назарбоевни Украина бўҳронини тинч йўл билан ҳал қилиш жараёнидан четда турмасликка чақирди


АҚШ Президенти Барак Обама ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев G20 саммитида. Санкт Петербург, 2013 йил 5 сентябрь.

АҚШ Президенти Барак Обама ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев G20 саммитида. Санкт Петербург, 2013 йил 5 сентябрь.

АҚШ Президенти Барак Обама Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан Украина бўҳронига доир вазиятни муҳокама қилди.

Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтган тунда ўтказилган телефон суҳбатида Обама Назарбовни рус қўшинлари Украинанинг Қрим минтақасини босиб олиши ортидан вужудга келган бўҳронни тинч йўл билан ҳал қилиш жараёнига аралашишга чақирган.

АҚШ ва Қозоғистон раҳбарлари суверенитет ва ҳудудий яҳлитлик принципларига амал қилиниши лозимлигини алоҳида қайд этишган.

Душанба куни Назарбоев Украинадаги вазиятни Германия Канцлери Ангела Меркель ҳамда Россия Президенти Владимир Путин билан ҳам муҳокама қилган эди.

Қозоғистон президенти маъмуриятига кўра, Назарбоев Меркель билан телефон суҳбатида Украина ҳудудий яҳлитлигини таъминлаган ҳолда, бўҳронга тинч ечим топиш зарурлигини таъкидлаган.

Путин билан телефон суҳбатида Назарбоев Россиянинг Украинада миллий озчиликларни ҳимоя қилиш позициясини тушинишини билдирган.

Назарбоевнинг сешанба куни Москва бориши кутилаётган эди, лекин расмий ташриф амалга ошмади. Қозоқ раҳбари маъмурияти ташриф қолдирилиши сабабларини изоҳлагани йўқ.
XS
SM
MD
LG