Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:40

Япония ТИ вазири ўринбосари Ўзбекистон расмийлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди


Япония Бош вазири Наото Кан (ў) ва Ўзбекистон Президенти И.Каримов, Токио ш. 2011 йил 9 февраль.
Япония Бош вазири Наото Кан (ў) ва Ўзбекистон Президенти И.Каримов, Токио ш. 2011 йил 9 февраль.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги раҳбарлари Япония Ташқи ишлар вазири ўринбосари Синсуке Сугияма билан учрашди.

Музокара чоғида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, икки томонлама тадбирлар ўтказиш ва юқори даражадаги ташрифларни ташкиллаштириш муҳокама қилинди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида инвестиция ва молиявий-техник ҳамкорлик доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳам муҳокама қилинган.

Япония Ўзбекистоннинг етакчи инвесторларидан бири ҳисобланади.

Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) 2013 йил август ойида "Навоий" иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш учун Ўзбекистонга 354 миллион доллар қарз ажратишни билдирган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2011 йил февраль ойида Японияга расмий ташрифи чоғида икки давлат ўртасида 22 та келишув имзоланган эди.
XS
SM
MD
LG