Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:18

OzodNazar: “Ўзбекистондан бир неча юқори лавозимли амалдор қочиб кетди”


“Мендаги маълумотларга қараганда, кейинги ойларда Ўзбекистондан бир неча юқори лавозимли шахс қочиб чиқиб кетган. Улардан баъзиларининг куч ишлатар идораларга алоқаси бор, баъзилари эса, Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ва молиявий секторларини бошқариб турган шахслардир”, деди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг бугунги OzodNazarида.


Раббимов юқоридаги фикрни Ўзбекистон Президентининг 5 март кунги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини шарҳлаётиб билдирди.

OzodNazarнинг бугунги сонида ҳам, албатта, Украинадаги воқеаларни четлаб ўтолмадик.

Виктор Янукович 11 март кунги чиқишида яна нима деди?

Киев чиндан ҳам, Россия такрор-такрор айтаётгандай, фашистлар қўлидами?

Шу саволларнинг ҳам Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarидаги жавоблари билан танишасиз.

Ўзбекистонда сиёсий кураш шу кунда ҳақиқатан жадаллашган. Бу ерда икки гуруҳни тилга олиш мумкин. Биринчи гуруҳ Мирзиёев гуруҳи. Иккинчиси Азимов гуруҳидир...


Ҳа, айтганча, OzodNazarда Қозоғистон Президентининг Москвага 11 март куни кутилган расмий сафари билан боғлиқ баъзи гаплар ҳам кўтарилди.

Бироқ эшиттириш ёзиб олинганидан сўнг бир неча соат ўтгач, мана бу хабар пайдо бўлди: “…Назарбоевнинг сешанба куни Москва бориши кутилаётган эди, лекин расмий ташриф амалга ошмади. Қозоқ раҳбари маъмурияти ташриф қолдирилиши сабабларини изоҳлагани йўқ”.

XS
SM
MD
LG