Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:27

Солиҳ ўзини Туркиядан депортация қилиш уринишига Фатҳулла Гулан етакчилик қилаётгани иддао қилди


ЎХҲ етакчиси Муҳаммад Солиҳ.
ЎХҲ етакчиси Муҳаммад Солиҳ.
Ўзбекистон Халқ ҳаракати етакчиси Муҳаммад Солиҳ ўзини Туркиядан депортация қилиш уринишига туркиялик таниқли уламо Фатҳулла Гулан етакчилик қилаётганини иддао қилди.

Daily Sabah нашрига берган интервьюсида Солиҳ ўзининг Туркиядан депортация қилиниши эвазига Фатҳулла Гуланнинг издошлари президент Ислом Каримов билан Ўзбекистонда “Хизмат ҳаракати” фаолиятига қўйилган чекловларни бекор қилиш борасида музокаралар олиб бораётганини иддао қилган.

Солиҳга кўра, Туркия ҳукуматидаги Гуланнинг издошларига Солиҳни депортация қилиш жараёнини бошлаш хусусида босим кўрсатилмоқда.

Бу масалада улар Солиҳнинг қадрдон дўсти бўлган марҳум Муҳсин Язижиўғлига воситачилик қилиш таклифи билан чиқишган.

Daily Sabah нашрига кўра, Язижиўғли бу таклифни инкор қилган ва Солиҳни уларнинг режаси ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG