Линклар

Санкт Петербургда 21 яшар ўзбекистонлик аёл янги туғилган ўғлини сотишга уринганида қўлга олинди. Унга болани сотишга 28 ёшли шериги ёрдам бермоқчи бўлган. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, улар бола учун 25 минг рубль олишни режалаштиришган. Бироқ харидор сифатида улар билан полиция ходимлари учрашган.

27 февраль куни Озодлик радиоси ўзбекистонлик она-бола янги туғилган чақалоқни Петербургда 80 минг рубль эвазига сотишга уринганида қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.
XS
SM
MD
LG