Линклар

Қирғизистон "Янукович Украинанинг легитим президенти эмас" деб ҳисоблайди


Виктор Янукович.

Виктор Янукович.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни Украинанинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Виктор Янукович мамлакатнинг қонуний раҳбари бўла олмайди, деб баёнот тарқатди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Украинадаги бўҳрон коррупция ва мамлакат рабарияти олиб борган нотўғри сиёсат маҳсули экани таъкидланади.

“Исталган мамлакатда ҳокимиятнинг ягона манбааси халқ ҳисобланади ва ўз халқи ишончини йўқотган, айниқса мамлакатдан қочган президент легитим бўла олмайди”, дейилади баёнотда.

Янукович сешанба куни Россияда журналистларга Украинанинг қонуний президенти эканини иддао қилиб баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG