Линклар

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни Украинадаги бўхрон масаласида суҳбатлашди.

Хабарларда айтилишича, икки давлат расмийларининг суҳбати натижасиз якунланган. Керри суҳбат давомида Лавровдан Россия Қримдаги бўҳронни дипломатик йўллар билан ҳал этишга тайёр ёки тайёр эмаслигини аниқлашга уринган. Бироқ Россиянинг бу борадаги позицияси ўзгармагани маълум бўлган.

Лавров Керрига “Украинадаги бўҳрон украин халқининг барча қатлами манфаатларини қамраб олиши ҳамда Қрим аҳолисининг ўз келажагини ўзи белгилаш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши орқали ҳал этилиши” лозимлигини айтган.

Қрим Мухтор Республикаси сешанба куни мустақиллик декларациясини қабул қилган. Якшанба куни Қримда Россияга қўшилиш тўғрисида референдум ўтказилади.
XS
SM
MD
LG