Линклар

Шу йилнинг 1 март куни Тошкент шаҳар Ҳамза тумани ИИБ катта терговчиси, милиция майори Файзулла Тўйчиев МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратураси қошидаги Департамент ходимлари томонидан ҳибсга олинди.


32 ёшли милиция майори ҳозирда Тошкентдаги 1-тергов изоляторида сақланмоқда. Бу борадаги маълумотни Ҳамза тумани ИИБ навбатчилик қисми тасдиқлади, аммо терговчининг ҳибсга олиниш санасига аниқ бир гап айтмади.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси 3-қисми (Пора олиш) билан тергов ишларига жалб қилинган Файзулла Тўйчиев гўё туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тутиб келтирилган гумондор шахсни қутқариш эвазига 3000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда ҳибсга олинган.

Ҳамза тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимининг мобиль мухбиримизга айтишича, туман милицияси бошлиқларидан бири Файзулла Тўйчиевга: “Менга ҳужжатлар олиб келишган, чиқиб ол” дея топшириқ берган. Қўлга олиш тадбири белгиланганини сезмаган терговчи махсус кукун билан ишлов берилган қоғоз ва унга ўралган пулни қўлига ушлаган пайтда ИИБ йўлагида ҳибсга олинган.

- Файзини қўлга тушириш борасида бир ҳафта аввал режа ишлаб чиқилган. Унинг номзоди Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи лавозимига сараланган, юқоридан суҳбатдан ҳам ўтиб келганди. Агар Тошкентда пора олмайдиган биргина терговчи бўлса, у ҳам Файзулла эди. Кўп жиноятларни очганди. Лекин нима бўлди ҳайронмиз, ўша кунлари пулга зориқиб қолди, дейишди. Билишимизча, қизчаси тутқаноқ бўлгани боис топган пули больницага кетарди, - дейди туман ИИБ ходимларидан бири Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Файзулла Тўйчиевнинг ҳамкасблари унинг Тоштурмада ваҳшиёна қийноқларга солинаётгани, унга нисбатан янги айбловлар илгари сурилаётганини яширишмаяпти.

- Тўйчиевга яна иккита дежурний статья қўйишибди. Лекин нималигини билмаймиз, - дейди унинг ҳамкасбларидан бири.

Маълумотларга кўра, асли жиззахлик бўлган Файзулла Тўйчиев ўзига тўқ хонадондан чиққан, вилоятда бир қанча хусусий ёқилғи қуйиш шохобчаларига эга шахснинг фарзанди эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG