Линклар

50 минг АҚШ доллари билан Франкфуртга отланган аёл Тошкент аэропортида қўлга тушди


Тошкент аэропортида мамлакатдан 50 минг АҚШ доллари олиб чиқиб кетмоқчи бўлган йўловчи тўхтатиб қолинди.

Франкфуртга учмоқчи бўлган аёл пулни деклорациясисиз белида яшириб ўтишга уринган.

Текширув пайти топилган 50 минг АҚШ доллари мусодара этилди.

Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, 2000 доллар эквивалентидаги нақд хорижий валютани божхона баённомасида ёзма қайд этиш шарти билан эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

Бундан ортиқ миқдордаги нақд валюталарни олиб чиқиш учун эса ваколатли банклар ёки Марказий банкнинг ўрнатилган тартибдаги рухсатномаси талаб этилади.
XS
SM
MD
LG