Линклар

Ҳолландия прокуратураси Ўзбекистондаги Beeline уяли телефон оператори фаолиятини текширмоқда


Ўзбекистонда "Beeline" бренди остида фаолият юритаётган Ҳолландиянинг "ВимпелКом" ширкати фаолиятини ҳолланд прокурорлари текширмоқда.

"ВимпелКом" ширкатининг билдиришича, 11 март куни ширкатнинг Амстердамдаги қароргоҳига сешанба куни прокуратура ходимлари келиб, ширкат фаолияти Ҳолландияда очилган жиноят иши доирасида текширилаётганини айтишган ва лозим ҳужжатларни талаб этган.

Прокурорларни айнан, қандай ҳужжатлар қизиқтиргани маълум эмас. Текширувлар ширкатнинг Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқлиги айтилмоқда.

"ВимпелКом" ширкати Ҳолландия прокуратураси билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирмоқда.

Шунингдек, АҚШдаги Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссия ҳам Ҳолландиянинг "ВимпелКом" ширкати фаолияти текширилаётгани боис, қатор ҳужжатларни талаб этган.

"Beeline" бренди остида фаолият юритаётган уяли алоқа оператори ҳозир Ўзбекистонда 10 миллиондан ортиқ абонентга эга.

Ўтган йил октябр ойида Ўзбекистон солиқ идоралари уяли телефон операторининг Тошкентдаги бош офисида текширув ўтказган, комплекс текширувлар давомида жиддий қонунбузарлик тополмагани маълум қилинганди

XS
SM
MD
LG