Линклар

logo-print
Швейцария Бош прокуратураси ноқонуний пулларни ўзлаштиришда гумонланаётган тўрт ўзбек фуқароси билан бирга Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова устидан ҳам текширув бошлаганини маълум қилди.

Прокуратуранинг билдиришича, Каримова пул ювишда гумонланмоқда. "У билан алоқадор бўлган тўрт шахс устидан бошланган текширув миқёси кенгайтирилиб, бу тергов иши доирасида энди Ўзбекистон президентининг қизи ҳам текширилмоқда", -деб билдирди Швейцария прокуратураси расмийси.

Ўтган йили Швейцария полицияси Гулнора Каримовага алоқадор экани ишонилаётган тўрт Ўзбекистон фуқаросига қарши ноқонуний пулларни ўзлаштириш бўйича жиноий иш очган эди. Гулнора Каримованинг Женевадаги уйида ҳам тинтув ўтказганди.

Ҳозир Каримовага тегишли экани ишониладиган 1 миллиард АҚШ долларига яқин маблағ Швейцарияда музлатиб қўйилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG