Линклар

logo-print

Жириновский рус алифбосидан “ы” ҳарфини олиб ташлашни таклиф этди


Россия Либерал-демократик партияси етакчиси, Россия Давлат Думаси раисининг муовини Владимир Жириновский рус алфавитидан “ы” ҳарфини олиб ташлашни таклиф этди.

ЛДПР лидерининг айтишича, Европанинг ҳеч бир тилида бунақа ҳарф йўқ.

– Бу мўғиллардан бизга келиб қолган, кўпчилик болалар бу ҳарфни айтишга қийналмоқда, - деди Жириновский.

Россия Либерал-демократик партияси етакчиси аввалроқ рус тилига кириб қолган инглизча атамаларни руслаштириш таклифи билан ҳам чиққан эди.
XS
SM
MD
LG