Линклар

logo-print
Қозоғистон Россиянинг энг яқин икки иттифоқчисидан биридир. Агар Белорус раҳбарининг баъзида кутилмаган баёнотлари ёки кутилмаган амалий қадамлари эсланса, унда Россиянинг ягона энг яқин ва ишончли ҳамкори Қозоғистондир, дейишга тўғри келади.

Лекин Қрим билан боғлиқ Россия - Украина бўҳронида расмий Астана иттифоқчисини тўла қувватлаётгани сезилмаяпти.


Мана кечаги (11 март) хабар:


АҚШ Президенти Барак Обама Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан Украина бўҳронига доир вазиятни муҳокама қилди.

Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтган тунда ўтказилган телефон суҳбатида Обама Назарбовни рус қўшинлари Украинанинг Қрим минтақасини босиб олиши ортидан вужудга келган бўҳронни тинч йўл билан ҳал қилиш жараёнига аралашишга чақирган.

АҚШ ва Қозоғистон раҳбарлари суверенитет ва ҳудудий яхлитлик принципларига амал қилиниши лозимлигини алоҳида қайд этишган.

Душанба куни Назарбоев Украинадаги вазиятни Германия Канцлери Ангела Меркель ҳамда Россия Президенти Владимир Путин билан ҳам муҳокама қилган эди.

Қозоғистон президенти маъмуриятига кўра, Назарбоев Меркель билан телефон суҳбатида Украина ҳудудий яхлитлигини таъминлаган ҳолда, бўҳронга тинч ечим топиш зарурлигини таъкидлаган.

Путин билан телефон суҳбатида Назарбоев Россиянинг Украинада миллий озчиликларни ҳимоя қилиш позициясини тушинишини билдирган.

Назарбоевнинг сешанба куни Москва бориши кутилаётган эди, лекин расмий ташриф амалга ошмади. Қозоқ раҳбари маъмурияти ташриф қолдирилиши сабабларини изоҳлагани йўқ.



Юқорида келтирилган хабардан расмий Астананинг позицияси тўғрисида муайян тасаввурга эга бўлиш мумкин.

Айни пайтда мамлакат жамоатчилиги – қозоқ зиёлиларининг Россия – Украина зиддиятига муносабати қандай?

Қозоғистон матбуоти бу бўҳронни қандай ёритмоқда?

Шу ва бошқа саволларнинг Астанадаги Евроосиё университети доценти Сапарбой Жубаевнинг OzodNazarидаги жавоблари билан танишинг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG