Линклар

logo-print

G7 Россиядан Кримни аннексия қилиш уринишларини тўхтатишни талаб қилди


Жаҳоннинг тараққий этган Катта еттилик давлатлари G7 етакчилари Россия раҳбарияти номига мурожаат билан чиқиб, Украинанинг Қрим мухториятида референдум ўтказиш ва ярим орол мақомини ўзгартириш уринишларини тўхтатишга чақирди.

Катта еттилик таркибига АҚШ, Канада, Франция. Германия, Италия, Япония ва Британия киради.

1998 йилда мазкур гурҳга Россия ҳам қабул қилинган эди. Украинада кечаётган воқеалар сабаб ғарб ҳукуматларининг Россияга муносабати ўзгарди.

Улар Сочида шу йил ўрталарида ўтказилиши режаланган Катта саккизлик саммитига тайёргарлик ишларини тўхтатди.

Қримнинг Россия таркибигига кириши керакми-йўқлигига оид референдум 16 март куни бўлиб ўтиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG