Линклар

ЕИ Украина билан ассоциация ҳақидаги келишувни имзолаши мумкин


Европа Иттифоқи Украина билан келаси ҳафта ҳамкорлик битимини имзолаши мумкин.

Бу ҳақда Полша Бош вазири Доналд Туск Варшавада Германия Канцлери Ангела Меркел билан бирга ўтказган матбуот анжуманида баён қилди.

Украинанинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Виктор Янукович Европа Иттифоқи билан ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад қилгани мамлакатда норозиликларни келтириб чиқарди.

Давомли халқ намойишлари ортидан Янукович мамлакатдан қочиб кетишига мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG