Линклар

logo-print

Тошкентда ҳорижга 50 минг доллар олиб чиқишга уринган аёл қўлга олинди


Тошкент аэропорти божхонасида қарийиб 50 минг долларни ноқонуний тарзда Германияга олиб чиқмоқчи бўлган йўловчи аёл қўлга олинди.

“Тошкент-Аэро” божхонасининг билдиришича, Тошкент-Франкфурт йўналишида учаётган Ўзбекистон фуқароси декларацияда 200 доллар пули борлигини ёзган.

Аммо у гувоҳлар иштирокида шахсий тинтув қилинганида ундан 49 минг 390 доллар пул топилган.

Ўзбекистонда фуқароларга мамлакат ташқарисига фақат 2 минг доллар миқдорида пул олиб чиқишга рухсат берилган. Кўрсатилган миқдордан кўпроқ валюта олиб чиқилиши учун эса Марказий банкнинг махсус рухсатномаси талаб қилинади.
XS
SM
MD
LG