Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Қримга жўнатилган халқаро гуруҳи аъзолари Мухтор республика ҳудудидаги блок постда қуролланган одамлар, агар улар минтақага кирадиган бўлса ўққа тутиш билан таҳдид қилганини айтмоқда.

Гуруҳ аъзоларига кўра, мазкур воқеа 8 март куни содир этилган. Сўнгги бир неча кун ичида ЕХҲТ кузатувчилари Қрим ҳудудига киришга ҳаракат қилганларида шу каби бошқа қийнчиликларга ҳам дуч келганлари кузатилмоқда.

ЕХҲТ кузатувчилари чоршанба куни Қримга кириш йўлларида ўрнатилган блок постларни Россия ҳарбийлари назорат қилаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида рад этиб бўлмайдиган далилларга эга эканликларини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG