Линклар

Истанбулда чоршанба куни минглаб одамлар ўлими ҳукуматга қарши янги намойишларга сабаб бўлган ўсмирнинг дафн маросимида иштирок этди.

15 ёшли Беркин Элван бундан тўққиз ой олдин норозилик намойиши пайтида олган жароҳати туфайли вафот этган. Элван дўконга нон олгани чиққан пайтда полиция ва норозилар ўртасида тўқнашув бошланиб кетган ва у бошидан жароҳатланган. Шундан сўнг Элван кома ҳолатига тушиб қолган эди.

Элваннинг ўлими тўғрисида хабар пайдо бўлиши ортидан Туркиянинг бир қатор шаҳарларида сешанба куни норозилик намойишлари ўтказилган эди.

Ўтган йили Истанбулдаги Тақсим майдонидан унча узоқ бўлмаган Гази паркидаги дарахтларнинг кесилиши норозилик намойишларига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG