Линклар

Обама Украина Бош вазири билан учрашди


Украина Бош вазири Яценюк (чапда) ва президент Обама Оқ уйда учрашди.

Украина Бош вазири Яценюк (чапда) ва президент Обама Оқ уйда учрашди.

Украинани қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида АҚШ президенти Барак Обама Украина Бош вазири Арсений Яценюкни чоршанба куни Оқ уйда қабул қилди.

Учрашув чоғида Обама Вашингтон Украина ҳудудий яҳлитлигини сақлаш масаласида Киев билан ҳамнафас эканини таъкидлади. Обама, шунингдек, агар Россия президенти Владимир Путин Украина масаласида позициясини ўзгартирмаса, ғарб чоралар кўришга мажбур бўлишини билдирди.

Ўз ўрнида Яценюк Украина музокараларга тайёр эканини, лекин мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш ишида “таслим бўлмасликлари”ни айтди.

Чорашанба куни АҚШ Сенати Украинага 1 миллиард доллар миқдорида кредит кафолатини ҳамда Вашингтонга Қримдаги ҳарбий аралашувга алоқадор Россия амалдорларига қарши иқтисодий санкциялар жорий этиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди.

Сентанинг ташқи ишлар қўмитасида мазкур қонун учун 14 сенатор овоз берди, уч киши қарши чиқди. Энди қонун Сенатнинг умумий йиғинида кўриб чиқилади.
XS
SM
MD
LG