Линклар

Ангела Меркель Қримни босиб олган Россияни “улкан” сиёсий ва иқтисодий оқибатлардан огоҳлантирди


Германия Канцлери Ангела Меркель.

Германия Канцлери Ангела Меркель.

Германия Канцлери Ангела Меркель Россиянинг Қримдаги ҳаракатлари Москва учун “улкан” сиёсий ва иқтисодий оқибатларга олиб келиши хавфидан огоҳлантирди.

Меркель пайшанба куни Германия парламентида қилган чиқишида “Россия кейинги бир неча ҳафта давомидаги ҳаракатларини давом эттирадиган бўлса, бу Украина учун ҳалокат бўлмайди”, лекин бу ЕИнинг Россия билан муносабатларини бутунлай ўзгартиради, дея баён қилди.

Россия босиб олган Қримда якшанба кунга белгиланган референдум натижасида Украинага қарашли яриморол Россия томонидан аннексия қилиниши мумкин.

Меркель Украинанинг ҳудудий яҳлитлиги “муҳокама мавзуси эмас” ва Россиянинг Қримга ўз қўшинларини ташлагани халқаро қонунларнинг бузилишидир, дея таъкидлади.

Россия “натижаларга эришишга қаратилган музокараларни” бошлашдан бош тортадиган тақдирда, деди Германия раҳбари, Европа Иттифоқи санкцияларни жорий қилишга тайёр.

Меркель баёноти Украина Бош вазири Арсений Яценюкнинг бугун БМТ Хавфсизлик Кенгашида чиқиш қилиши арафасида янгради.

Чоршанба куни Яценюкни қабул қилган АҚШ Президенти Барак Обама Вашингтон Украинани тўла қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG