Линклар

logo-print

Ўтган ҳафта радардан ғойиб бўлган Малайзия учқичи ҳамон топилмади


Йўқолган самолёт 90 минг квадрат километрга тенг майдонда қидирилмоқда.

Йўқолган самолёт 90 минг квадрат километрга тенг майдонда қидирилмоқда.

Малайзия ва Вьетнам фуқаровий авиация расмийлари ўтган ҳафта радарлардан ғойиб бўлган Малайзияга қарашли йўловчи самолёт излари ҳамон топилмаганни айтмоқда. Кеча Хитойга қарашли сунъий йўлдош Жанубий Хитой денгизида самолёт бўлакларига ўхшаш объектларни суратга олгани айтилган эди.

Малайзия ҳаво йўлларига қарашли Boeing самолёти бортида 239 йўловчи билан шанба куни Куала Лумпурдан Пекинга парвоз қилаётган пайтда ғойиб бўлган эди.

Бир неча давлатга қарашли авиация ва флот вакиллари 90 минг квадрат километр майдонда учқични қидиришда давом этмоқда.

Айни пайтда, “The Wall Street Journal” газетаси бу иш бўйича олиб борилаётган терговга яқин икки манбанинг самолёт сўнгги бор радарда кўринганидан кейин ҳам тўрт соат давомида ҳавода қолган бўлиши мумкин, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда. Газетанинг ёзишича, авиация терговчилари ва миллий хавфсизлик расмийлари автоматик тарзда ёзиб олиниб, ерга юбориладиган маълумотларга таянган ҳолда, Boeing учқичи жами беш соат давомида парвоз қилган, дея хулоса қилмоқда.
XS
SM
MD
LG