Линклар

Ўзбек йигити Россияда фоҳишалик касбини танлади


Россиядаги тунги клублардан бирининг раққоси.

Россиядаги тунги клублардан бирининг раққоси.

Россиядаги 3 миллиондан ортиқ ўзбек меҳнат муҳожирларининг аксари қурилишларда ишлайди. Айни пайтда, Россиядаги ўзбек мухожирлари орасида ноëб касб ҳунарларни эгаллаëтганлари ҳам борлигини кўриш мумкин. Кинотасвирчи¸ гримчи¸ морг ишчиси¸ каскадер... Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Бу рўйхатда қадимий фоҳишалик касби ҳам борлигини кўрамиз.


Санкт-Петербург газеталарида ўзбек муҳожирлари учун "оромли роҳатбаҳш дам" таклиф қилинган эълонларни учратиш мумкин. Қизиғи шундаки¸ пушти ранг юрак тасвири илова қилинган бу эълонлардаги "оромли роҳатбаҳш дам" калимаси ўзбекча ëзилган.

Россиядаги Ғайрат исмли муҳожирнинг Озодликка айтишича¸ бундай ўзбекча эълонларни автобус бекатларида ҳам учратиш мумкин.

Ғайратнинг айтишича, бу эълонларда ўзбек қизларининг танаси тарғиб қилинади.

Ўзбек аëлларининг чет элда фоҳишалик билан шуғулланаëтгани ҳеч кимни ҳайратга солмаслиги мумкин.

Лекин ўзбек эркагининг фоҳишалик билан пул топаëтгани янгилик. Бу ўзбекистонлик эркак фоҳишага бир ойда 15 нафар ўзбек аëли мижоз бўлганини ҳисобга олсак¸ ҳикоямизнинг аҳамияти яна ортади.

Ҳикоямиз қаҳрамони 24 ëшда¸ у Фарғона водийсидан. "Исмимни Мансур деб айтаверинглар" деди суҳбатдошимиз. Мансурнинг ижтимоий тармоқлардаги лақаби “Асалча”.

Қахрамонимиз Москвага яқин шаҳарчалардан бирида очилган фоҳишахонанинг ягона эркак фоҳишаси.

“Асалча” кўчада аëл киши тарзида кийинади. Бошида парик. Ясама киприк¸ узун ва жимжимадор уламатирноқ. Лаблар бўялган¸ пардоз-андоз¸ упа-элик¸ педикюр маникюр хизматларидан мукаммал фойдаланганини айтади суҳбатдош.

Бир москвалик соҳибжамол қандай башанг кийинса, Мансур ҳам шундай кийинади.

Мансур Озодлик билан суҳбатни ўз касбий фаолиятига оид тафсилотлар билан бошлади:

- Мана ҳозир бир ярим йилдан бери шу иш билан шуғулланаман. Бу ерда тожик миллатига мансуб опамиз бор, қўшмачи опамиз, шунинг квартирасида тураман. Мендан ташқари яна тўққизта қизлар ҳам туради. Ўшалар билан бирга нима қиламан. Фақат опамиз клиент топган пайтида бориб, ўша мижознинг, эркак киши ëки аëл кишининг хизматини қиламиз. Кўпроқ мен аëл киши билан бўламан. Энди жинсий алоқа вақтида аëллар билан бўламан. Аëллар кўпроқ актив ҳамтўшак бўлади мен билан. Энди қандай тушунтирсам экан? Бу ерда кўпроқ ясама жинсий олат сотилади, страпон дейилади номи, ўша страпонни тақиб мен билан жинсий алоқа қилишади.

Озодлик: Кўпми бунақа аëллар?

- Ҳа, бу ерда кўп. Маҳаллий рус ëки бошқа миллатлар келиб, ўзимизнинг ўзбек аëллар, қизлар ҳам топилади.

Озодлик: Демак, мижозларингиз орасида ўзбек аëллари ҳам бўлган.

- Ҳа, бўлган. Эркаклар кўпроқ иностран эркаклар. Озарбайжон, тожик, арман, грузин, ўзбек, қозоқ, қирғиз – шунга ўхшаш.

Озодлик: Демак, орасида ўзбеклар ҳам бор.

- Ҳа, бор.

Озодлик: Бир ойда нечта ўзбекка хизмат кўрсатасиз?

- Бир ойда 15-20та бўлади.

Озодлик: 15-20 нинг ҳаммаси ўзбекми?

- Ҳа. Ўзимизнинг ўзбек эркаклар билан¸ кўпроқ ўзимизнинг ўзбек қизлар билан муносабатда бўламан. Эркак кишига 1500 ҳақ қўйган бўлса, аëл киши ëки қизларга 800 рублдан қўйган. Эркак киши билан алоқа қиладиган бўлсам, 1500 рубл, агар қизлар билан бўладиган бўлсам, 800 рубл.

Озодлик: Демак, аëллар билан арзонроқ-а?

- Аëллар билан арзонроқ. Шунинг учун шу қизиқишга нима қилиб, страпон деган нарса ҳар хил размеридан бўлади. Ўша қизлар келади ëки баняда, саунада дам олган вақтларда тақилиши мумкин. Ана ўшанда бориб нима қиламиз. Бориб мен ўзим хизмат кўрсатишим мумкин. Иккита ëки уч киши бир бўлиб тақилади бир соатга ëки 2 соатга. Улар билан бирга дам олиб нима қилишим мумкин.

Озодлик: Доимий мижозларингиз ҳам борми?

- Бизда доимий мижоз бўлмайди. Фақат шу опамизда бўлади. Ўша опамизга айтади “мана шу жойга мана шу одам борсин” деб. Интернет орқали гаплашиб нима қилганда “менга фалонча келсин” деб айтилади. Охранамиз билан бирга олиб бориб нима қилади. Бир соат бўлса бир соатга, икки соат бўлса икки соатга. Охранамиз ўша ерда қараб туради. Охрана устимизда эмас, ташқарида туради. Бизга шу клиент топиб, таъминлаб туради. Битта мижоз билан бўлиш 1500 рубл. 1500 рублдан қўлимизга 900 рубл беради. 600 рублни опамизнинг ўзи олади. 600 рублдан 100 рубл квартира ҳақига, емоқ-ичмоққа деб олади. 500 рубл ўзининг ишлаб топган пули.

Озодлик: Бир кунда нечта мижозга хизмат кўрсатасиз?

- Бир кунда битта ëки иккита эркак мижозга, бешта ëки олтита аëл мижозга хизмат кўрсатаман. Бошида кўпроқ эркакларга хизмат қилиш ëқарди. Энди ҳозир аëлларга, ҳозир энди нимаси йўқ, ўрганиб бўлганман. Эркак ҳам, аëл ҳам фарқи йўқ¸ дейди суҳбатдош.


Кичкиналигимда аëллар кийимини кийишни яхши кўрганман
Мансур исломий анъаналар ҳурмат қилинадиган муҳофазакор зеҳниятли Фарғона водийсида ўсиб улғайди. Ҳали 7 ëшида эканида ота-онаси ажрашиб кетишди. Мансур катта опаси ва онаси билан бирга яшади.

Мансур ўсмирлигида опасининг кйимларини кийиб, ўзини тошойнага солиб кўрганида ўз ичида гейликка мойиллик борлигини сезди.

- Опамнинг кийимларини қизиқишга кийиб кўриб, атир-упаларини сепиб кўриб, помадалар қўйиб юрдим. Биров мажбур қилиб нима қилмаган. Ўзимнинг хоҳишим, ўзимнинг қизиқишим билан шундай бўлган. 19 ëшимда кирдим бу йўлга. Қизлар кийимларини кийиб¸ пастдаги клуб¸ барда болалар блан кўришиб, қизиқишга болалар билан ўпишиб, нима қилиб кўрдим. Ундан кейин 18 ëшимда Россияга келдим мактабни битирганимдан кейин. Шу билан келиб, бу ердаги шароитларни кўриб, қизиқиш яна ҳам устунлик қилиб, шундай йўлга кирдим¸ деб гапиради Мансур.

Суҳбатдошнинг айтишича¸ Ўзбекистондаги мухофазакор мухит уни очиқ тарзда гей бўлишига имкон бермаган.

Мансур гейларга муносабат Ўзбекистонга қараганда сал эркинроқ бўлган Россияда ўз жинсий мойиллигига уйғун ҳаëт тарзини яшаëтганини айтади.

Мансурнинг илк ҳамтўшаги ҳам рус йигити бўлди.

- Биринчи клиентим рус бола бўлган. У билан қўшни турардик. Мен битта хонада, у бошқа хонада турарди. У билан гаплашиб, нима қилиб, қаерга бўлса бирга бориб нима қилардик. Мисол учун айлангани чиқсак, бошқа жойга кўп вақтимиз бирга бўларди. Шу билан у айтган “Агар, бунақа бўлади. Ундай бўлса, бундай бўлади” деган. У ўргатган. Аëл кишининг вазифасини бажараман. Ўрис йигит билан икки-уч ой бирга бўлдик. Ўрис йигит мени орал ва анал сексга ўртатди. Кейин ўзим кўчада мустақил юриб, болалар билан ëки қизлар билан бирга бўлиб, нима қилдим. Мана ҳозир 24 ëшга кираëтган бўлсам, апрелда 24 ëшга тўламан, у хоҳиш опамнинг кийимини кийиб ўрганганимдан холос. Агар у пайтда Россияга келмаганимда, йўқолиб кетган бўлармиди. Энди эса мен бу нарсага ўрганиб бўлдим¸ дер экан Мансур ўзининг гей эканлигини таъкидлайди.

- Ҳа, шу йўлга ўтганман. Полний қиз бола кийимда юриб, фақат озгина юз тузилишимдан ўғил бола эканлигим билиниши мумкин. Кечқурун бирортаси кўриб нима қиладиган бўлса, ўғил бола деб ўйламайди. Мен бу нарсага ўрганиб бўлдимда¸ деган Мансур бошқа ўзбек ўсмирларига ўз тақдирини раво кўрмайди.


Мансур жинсини ўзгартириш учун пул йиғмоқда
Қахрамонимиз Москвага яқин шаҳарчалардан бирида очилган фоҳишаҳонанинг ягона эркак фоҳишаси бўлиб умрбод қолиб кетишни истамайди.

Пул йиғиб жинсимни ўзгартирмоқчиман дейди суҳбатдош:

- Фоҳишахонада мен билан бирга бир самарқандлик йигит ҳам фоҳиша бўлиб ишлар эди. У пул йиғиб жинсини ўзгартириш учун Туркияга кетди. Туркияда эркакни аëлга айлантириш бўйича жарроҳлик амалиëти 6 минг етти юз доллар турар экан. Ҳамкасбим ана шу пулни йиғиб Туркияга кетди. Насиб қилса, мен ҳам шунча пулни йиғсам Туркияга бориб жинсимни ўзгартираман¸ биратўла аëлга айланаман, дейди Москвага яқин шаҳарчалардан бирида очилган фоҳишахонанинг ягона эркак фоҳишаси¸ ўзбекистонлик Мансур.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG