Линклар

logo-print
Украина Бош вазири Арсений Яценюк БМТ Хавфсизлик кенгашида қилган чиқишида унинг мамлакати “ҳеч қандай сабаб ва асосларга эга бўлмаган” ҳарбий агрессияга дуч келганини билдирди.

Бўхронни ҳал қилишга ҳали ҳам вақт борлигини айтган Яценюк Россияни зудлик билан Қримдаги ҳарбийларини олиб чиқишга ва музокараларни бошлашга чақирди.

Шунингдек, Хавфсизлик кенгашининг вафқулодда йиғинида сўзлаган Бош вазир Россия билан вужудга келган бўхронни тинч ҳал этишнинг имкони борлигини таъкидлади.

Инглиз тилида нутқ сўзлаган Яценюк Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркинга юзланиб, унга рус тилида “Россия уруш бўлиши истайдими?”, дея савол билан мурожаат қилди.

Айни дамда Россия ҳарбийлари эгаллаб олган Қримда якшанба куни Россияга қўшилиш тўғрисида референдум ўтказилади.
XS
SM
MD
LG