Линклар

logo-print
Украина шарқидаги Донецк шаҳрида россияпараст намойишчилар ва Москванинг Қримни эгаллаб олишига қарши чиққанлар ўртасида юз берган тўқнашувда бир киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш расмийлари маълум қилди. Маълумотга кўра, ўнга яқин киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага олиб борилган.

Евроинтеграция тарафдорлари ҳалок бўлган намойишчи уларнинг гуруҳидан бўлганини айтишмоқда.

Хабарларга кўра, тўқнашувлар Донецк марказий майдонида россияпараст намойишчилар ва евроинтеграция тарафдорларининг ёнма-ён ўтган акцияларидан сўнг бошланган.

Милиция тўқнашувларни тўхтатишга урингани, бироқ намойишчилар милиция тўсиғини ёриб ўтгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG