Линклар

Сочида ўтаётган қишки Паралимпиада ўйинларида қатнашаётган ўзбекистонлик чанғичи Рамил Гаязов 13 март куни ўтган слалом мусобақасидан дисквалификация қилинди.

Ўзбекистонлик спортчининг беллашувдан четлатилишига нималар сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

28 ёшли Рамил Гаязов 15 март куни ўтадиган гигант слалом беллашувларида ҳам қатнашиши керак.

Эслатамиз, Сочида 16 мартгача давом этадиган қишки Паралимпиада ўйинларида Ўзбекистондан икки спортчи қатнашмоқда.

Иккинчи ўзбекистонлик паралимпиадачи, 47 ёшли сноубордчи Евгений Слепов мусобақаларга бугун киришиши кутилмоқда.

Паралимпиада мусобақалари ногирон ва жисмоний имконияти чекланган спортчилар учун энг йирик халқаро спорт тадбиридир. Қишки Паралимпиада ўйинлари 1976 йилдан бери ўтказиб келинади.
XS
SM
MD
LG