Линклар

Ўзбекистонда президент ваколатларининг бир қисми бош вазирга ўтказилади


Шу кунларда Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида президент ваколатларининг бир қисмини бош вазирга ўтказиш масаласи муҳокама қилинаяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати тарқатган маълумотга кўра, бу масала президент Ислом Каримов ташаббуси билан депутатлар муҳокамасига қўйилган.

Ўзбекистон Конституциясига киритиладиган янги ўзгартишларда Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари ва ҳуқуқларини оширишни назарда тутади.

Ҳозирча президентнинг айнан қайси ваколатлари бош вазирга ўтказилиши очиқланмади.
XS
SM
MD
LG