Линклар

logo-print

БМТ Украинада инсон ҳуқуқлари мониторингини бошлади


БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош котиби ёрдамчиси Иван Шимонович.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош котиби ёрдамчиси Иван Шимонович.

Украинада БМТнинг миссияси инсон ҳуқуқлари вазиятини мониторинг қилишни бошлади.

Бугун БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош котиби ёрдамчиси Иван Шимоновичнинг маълум қилишича, миссия бутун Украина ҳудуди, жумладан, Қримни ҳам кузатади.

Шимоновичга кўра, Украина аҳолисининг ҳуқуқларини таъминловчи ташкилотларнинг заифлиги ва қийноқлар, куч қўллаш ҳамда одам ўғирлаш ҳолатларидан жиддий хавотир мавжуд.

Шунингдек, у Киевдаги норозилик акциялари пайти намойишчиларнинг снайперлар томонидан ўлдирилиш ҳолатлари бўйича суриштирув зарурати борлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG