Линклар

Украина шарқидаги Харьков шаҳрида россияпарсат ва украинпараст фаоллар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда икки одам ҳалок бўлди, беш одам яраланди.

Ҳодиса шанбага ўтар кечаси шаҳар марказида рўй берди. Украина Ички ишлар вазирлиги бу юзадан жиноят иши очди. Харьков губернатори Игор Балута бўлиб ўтган ҳодисани провокация, деб атади.

Украина ҳукумати инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Россия устидан шикоят аризаси билан мурожаат қилган эди.

Европа суди Киев ва Москвани Украина аҳолисининг ҳуқуқларини топташга олиб келадиган ҳар қандай кўринишдаги ҳарбий ҳаракатлардан тийилишга чақирган ҳолда шикоят аризасини қабул қилган.
XS
SM
MD
LG