Линклар

Тошкентдаги энг йирик ҳусусий тиббий марказлардан бири MDS-Service ёпилган. Podrobno.uz нашрига кўра, шифохона ходимлари ойликсиз таътилга жўнатилган.

Клиниканинг ёпилиши сабаблари номаълум. Энг охирги замонавий аппаратлар билан жиҳозланган MDS-Service Ўзбекистонда 1996 йилда мамлакатдаги биринчи ҳусусий клиника сифатида фаолиятини бошлаган эди.

Тахминларга кўра, мамлакатдаги энг даромадли ширкатлар қатори MDS-Service ҳам Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова бизнес империяси доирасида фаолият юритган.
XS
SM
MD
LG