Линклар

Йўқолган Boeing 777 учқичи алоқа тизими парвоз пайти атайлаб ўчирилган


M

M

Malaysia Airlines ширкатининг бир ҳафта илгари йўлолган Boeing 777 учқичи алоқа тизими парвоз пайти атайлаб ўчирилган. Бу ҳақда Малайзия бош вазири Нажиб Разақ маълум қилди.

Жаноб Разақга кўра, сунъий йўлдош орқали олинган маълумотлар учқич алоқа тизими ўчирилганидан сўнг йўналишини ўзгартириб, яна етти соат парвоз қилганини кўрсатмоқда.

Бортида 227 йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган Boeing 777 учқичи ўтган жума куни Куала-Лумпурдан Пекинга парвоз қилаётган пайтда радар экранларидан йўқолиб қолган эди.

Boeing 777 учқичини қидириш ишларида Американинг Федерал Қидирув бюроси ходимлари, шунингдек, Хитой, Сингапур, Вьетнам, Малайзия ҳамда 10 мамлакатнинг 40 кема ва 30дан зиёд учоқлари қатнашяпти.
XS
SM
MD
LG