Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:23

Тошкентда Наврўз арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди


21 март куни нишонланадиган Наврўз байрами арафасида пойтахт Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Пойтахтликларнинг айтишларича, милиция ходимлари кўчада одамларни тўхтатиб, асоссиз сўроққа тутиши, машиналарни текшириши холатлари кўпайган.

Шаҳарлараро йўналишларда ҳам милиция постларида машиналар қаттиқ текширилмоқда.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ўктам Раҳматовнинг ЎзА агентлигига билдиришича, кенг кўламли “Тозалаш” тадбири доирасида “ёшларни турли салбий таъсирлардан асраш” мавзусидаги учрашувлар, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида доимий равишда рейдлар ўтказилмоқда.

Тошкентда асосий байрам тадбирлари 21 март куни Алишер Навоий боғида бўлиши ва тантаналарда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG