Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:06

Олий Рада Қрим парламентини тарқатиб юбориш ҳақида қарор қабул қилди


Украина парламенти Қрим Олий кенгашини тарқатиб юбориш ҳақидаги қарорни қабул қилди.

Шанба куни Украина Олий Радасидаги кўпчилик ушбу қарорни ёқлаб овоз берди.

Қрим Олий кенгаши Россия Федерацияси таркибига мухтор республика бўлиб кириш ҳақида қарор чиқарган.

Қрим парламентининг шу қарорига кўра, 2014 йил 16 мартда умумқрим референдуми ўтказилиши керак.

Украина Қрим Олий кенгашининг референдум ўтказиш қарорини ноқонуний, деб атаган.
XS
SM
MD
LG