Линклар

logo-print
Қримда ярим оролнинг мақоми бўйича референдум бўлиб ўтяпти.

Референдум бюллетенида икки савол қўйилган: Биринчиси: “Сиз Қримнинг Россия Федерацияси субъекти ўлароқ ушбу мамлакат таркибига қўшилишига розимисиз?”.

Иккинчи савол: “Сиз Қрим Республикасининг 1992 йилги Конституциясининг амалда бўлиши ва Қримнинг Украина таркибида қолиши тарафдоримисиз?”.

Референдум Севостополда ҳам бўлиб ўтяпти. Шанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Қримдаги референдумнинг нолегетим экани ҳақидаги резолюция овозга қўйилди.

Халқаро ҳамжамиятни Қримдаги референдум натижаларини тан олмасликка чақирувчи резолюцияни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 13таси маъқуллади. Россия резолюцияни вето қилди. Хитой бетараф қолди.
XS
SM
MD
LG