Линклар

logo-print
Malaysia Airlines ширкатининг 7 март куни йўқолган Boeing 777 учқичи пилотлари уйида полиция тинтув ўтказди.

Малайзия полицияси якшанба куни 27 ёшли Фарид Абдул Ҳамид ва 53 ёшли Заҳари Аҳмад Шохларни уйини текширди.

Полицияга кўра, Куала Лумпур – Пекин йўналишида парвоз қилаётган учқич ҳавога кўтарилишидан бир соат ўтиб, алоқа тизими атайлаб ўчирилган.

Малайзия бош вазири Нажиб Разақ сунъий йўлдош орқали олинган маълумотлар учқич алоқа тизими ўчирилганидан сўнг йўналишини ўзгартириб етти соат парвоз қилганини кўрсатганини айтди.

Бу эса экипаж аъзолари ўз ихтиёри билан ёки кимнидир таҳдиди остида алоқа воситаларини ўчирган, деган фаразларни келтириб чиқармоқда.

Бортида 227 йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган Boeing 777 учқичи ўтган жума куни Куала-Лумпурдан Пекинга парвоз қилаётган пайтда радар экранларидан ғойиб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG