Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:29

Жиззах марказида забардаст чинорларга болта урилди


Жиззах шаҳри марказий кўчаларида забардаст чинорлар кесилмоқда.

Шаҳарликларнинг айтишларича, сўнгги бир неча кун ичида юздан зиёд дарахтга болта урилган.

Кесилган дарахтлар ўрнига арча кўчатлари қадалмоқда. - Уч кун ичида шаҳар маркази очиқ далага айлантирилди, -деб билдирди жиззахлик Одилжон.

Сўнгги йилларда пойтахт Тошкент ва вилоятлар маъмурий марказларида забардаст чинорлар чопилди. 2009 йилда Тошкентнинг Амир Темур майдонидаги асрлик дарахтларнинг кесилиши атроф –муҳит ҳимоячилари танқидига учраган эди.
XS
SM
MD
LG