Линклар

Қрим татарлари Россияга қўшилиш бўйича ўтказилаётган референдумни бойкот қилди.

Қрим татарлари кўпчиликни яшайдиган ҳудудларда сайлов участкаларига саноқли одамлар борган.

Аксар кўпчилик референдумни бойкот қилган. Симферополда яшовчи Ризвон Озодлик билан суҳбатда шундай деди: ”Бу ноқонуний референдум. Россия милтиқини одамларга қаратиб сайловини ўтказмоқчи. Ҳамма ерда рус қўшини, рус аскари. Мен яшайдиган туманда қрим татарлари аксар кўпчиликни ташкил этади. Уларни ҳеч бири референдумга бормади”.

Симферополнинг Боғчасарой туманининг кўпгина пунктларида эса сайлов участкалари умуман ташкил этилмаган.
XS
SM
MD
LG