Линклар

Қримнинг тан олинмаган бош вазири Сергей Аксенов ярим орол мақоми бўйича референдум расман ўтказилган, деб эълон қилди.

Аксёновга кўра, маҳаллий вақт билан 16.00гача сайлаш ҳуқуқига эга бўлган қримликларнинг 65 фоизидан кўпи референдумда қатнашган.

Лекин, референдум натижалари маълум эмас. Овоз бериш маҳаллий вақт билан 20.00гача давом этади.

Бу референдумни Украина ҳукумати ва Ғарб давлатлари ноқонуний деб эълон қилган.

Қрим ярим оролида 60 фоизни ташкил этувчи русларнинг кўпчилиги Россияга қўшилишни маъқуллаб овоз беришлари кутилаяпти.

Қрим татарлари эса референдумни бойкот эълон қилди.
XS
SM
MD
LG