Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:43

Малайзиянинг йўқолган самолётини қидириш ишларига Ўзбекистон ҳам қўшилди


Малайзия расмийлари 10 кун муқаддам бортидаги 239 нафар одами билан йўқолиб қолган Boeing-777 самолётини қидириш ишларида 25 та давлат иштирок этаётганини маълум қилдилар.

Расмийларнинг якшанба куни журналистларга билдиришларича, Малайзия ҳукумати Malaysia Airlines ширкатига қарашли самолётни топишда ёрдам сўраб, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Франция ва АҚШ каби мамлакатларга мурожаат қилган.

Маълумотларга кўра, расмийлар самолёт йўловчилари, экипаж аъзолари ҳамда Boeing-777 самолётига хизмат кўрсатган бошқа ходимларнинг анкета маълумотларини текширмоқдалар.

Кеча Малайзия полицияси мазкур самолётнинг икки учувчиси уйларида тинтув ўтказган.

Полицияга кўра, Куала Лумпур–Пекин йўналиши бўйлаб парвоз қилаётган самолёт ҳавога кўтарилишидан бир соат ўтиб, алоқа тизими атайлаб ўчирилган.

Малайзия бош вазири Нажиб Разақ сунъий йўлдош орқали олинган маълумотлар самолёт алоқа тизими ўчирилганидан сўнг йўналишини ўзгартириб, етти соат парвоз қилганини кўрсатганини маълум қилди.

Бу эса экипаж аъзолари ўз ихтиёри билан ёки кимнидир таҳдиди остида алоқа воситаларини ўчирган, деган фаразларни келтириб чиқармоқда.
XS
SM
MD
LG