Линклар

АҚШ ва Европа Иттифоқи Украина суверенитетини бузган Россияга қарши санкцияларни жорий қилади


Қримнинг россияпараст ҳукуматига кўра, сайловчиларнинг 96,8 фоизи Россияга қўшилиши учун овоз берган.

Қримнинг россияпараст ҳукуматига кўра, сайловчиларнинг 96,8 фоизи Россияга қўшилиши учун овоз берган.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи душанба куни Россияга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин. Украинанинг Қрим минтақасида Россияга қўшилиш референдумининг ўтказилиши Ғарб билан Москва ўртасидаги қарамақаршиликни янги босқичига олиб чиқди.

Душанба куни Қримнинг россияпараст ҳукумати эълон қилган якуний натижаларга кўра, сайловчиларнинг 96,8 фоизи Украинага қарашли яриморолнинг Россияга қўшилиши учун овоз берган.

Расмийларнинг айтишича, референдумда сайловчиларнинг 82 фоизи қатнашган.

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари душанба куни Брюсселда Россия расмийларига нисбатан активларни музлатиш ва виза чеклови жорий қилиш каби жазо чораларини муҳокама қилади.

АҚШнинг ҳам бугун санкциялар жорий этилиши борасида эълон қилиши кутилмоқда. АҚШ Президенти Барак Обама якшанба куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатида рефрендум натижалари тан олинмаслиги ҳамда Вашингтон билан Европа Украина суверенитетини бузган Россияга қарши “қўшимча жазо чораларини” қўллашга тайёрлигини билдирди.

Путин эса, рефрендум қонуний бўлганини иддао қилди.

Қрим парламенти делегациясининг душанба куни Россияга қўшилиш аризасини расман топшириш учун Москвага бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG