Линклар

Украинанинг Қрим Мухтор минтақаси мустақиллик эълон қилиб, Россия Федерациясига қўшилиш учун расман ариза берди. Қрим парламенти душанба кунги сессияда мазкур қарорни кўпчилик овоз билан қабул қилди.

Қрим парламенти шунингдек, Украинага қарашли давлат мулкининг барчаси национализация қилинишини эълон қилди.

Мазкур қарор якшанба кунги референдумда қатнашган қримлик сайловчиларнинг 96,8 фоизи Украинадан ажралиб чиқиш учун овоз бериши ортидан қабул қилинди.

Референдум Украина ҳукумати ва ғарб давлатлари томонидан ноқонуний дея рад қилинди.

Россия Давлат думаси раисининг ўринбосари мамлакат парламенти "яқин келажакда" Қримни Россияга қўшиш масаласини кўриб чиқади, дея билдирди.

Айни пайтда, Украина парламенти душанба куни заҳирадаги 40 минг кишини сафарбар қилиш тўғрисидаги президент қарорини маъқуллади.
XS
SM
MD
LG