Линклар

logo-print
АҚШ денгиз пиёда қўшинлари исёнчилар назоратидаги Ливия портлардан бирида бортига нефть ортган танкерни ишғол қилдилар.

АҚШ Давлат департаменти душанбага ўтар кечаси Қибрис ороли яқинида амалга оширилган амалиётда ҳеч кимга зиён етказилмаганини баён қилди. Баёнотда айтилишича, танкерни қўлга олиш амалиёти Ливия ва Қибрис ҳукуматлари илтимосига кўра ҳамда АҚШ Президенти Барак Обама санкцияси билан амалга оширилган.

АҚШ расмийларига кўра, танкерга ортилган нефть Ливия ҳукуматига қарашли Миллий Нефть ширкатига тегишли бўлган. Шунингдек айтилишича, Шимолий Корея байроғи остида сузган кема шу ой бошида ливиялик уч нафар қуролли шахс томонидан қўлга олиниб, Ас-Садира портида ноқонуний тарзда нефтни ортиб олган.

Ўтган ҳафта Ливия ҳарбийлари нефтнинг танкерга ортилишини тўхтата олмагани ортидан мамлакат парламенти бош вазир Али Зейданни ишдан олди.
XS
SM
MD
LG