Линклар

logo-print
“Ислом Каримов Москва – Киев конфликти фонида ўзини узоқни кўра билгандай ҳис қилиши мумкин. Назарбоев Москва билан интеграцияга бориб, хато қилганини англаяпти. Ўзбекистоннинг изоляционистик сиёсати, биринчи навбатда Россияга нисбатан изоляционистик сиёсати ҳозир бамисоли ютуқли кўринаётгандай бўлаяпти”.

Бу сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarидаги фикрдир.

Украинага қарашли Қрим ярим оролида Россиянинг информацион ва норасмий ҳарбий қуршовида ўтказилган референдум натижалари эълон қилинди. Хабарларга қараганда, овоз беришга қатнашганларнинг 95,5 фоизи Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.

Россия 16 мартдан бошлаб мутлақо бошқа ҳуқуқий ва сиёсий майдонга ўтди. Москва бундан кейин Ғарбнинг иттифоқчиси эмас.
Яқин кунлар ичида Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узиши мумкин. Ҳар ҳолда шу ҳақдаги қонун лойиҳаси душанба куни Верховная Радада қайддан ўтгани хабар қилинди.

Мана шундай шароитда, яъни Украина билан ва у сабабли Ғарб билан муносабатлари кескин бузилган Москва Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон билан муносабатлари сифатини оширишга мажбур бўлмайдими?

Ўзбекистон Президенти ўтган ҳафтада мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритишни таклиф қилди. Хўш, нима ва нима учун ўзгаради?

Бу саволларнинг сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarидаги жавоблари билан танишинг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG