Линклар

logo-print

Олмаотада қозоқ миллий паспорти бланкаларини Ҳонг Конга олиб кетмоқчи бўлган икки киши қўлга олинди


Қозоғистон расмийлари Олмаота аэропортида ёнларида катта миқдорда бўш қозоқ миллий паспортлари топилган икки нафар Ҳонг Конг фуқароси қўлга олинганини айтмоқда.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг душанба куни маълум қилишича, икки эркак ёнидан 291 дона паспорт бланкаси, жумладн ҳукумат ходимларига бериладиган хизмат паспорти бланкасида 41 дона топилган. Қўлга олинганлар ёнидан махсус ҳимоя белгиси учун ишлатиладиган ҳолографик тасмалар ҳам топилган.

Паспортлардан бири тўлдирлган ва фойдаланиш учун тайёр бўлгани айтилмоқда. Гумонланувчилар Олмаотадан Ҳонг Конга учиб кетаётган самолётга чиқаётган пайтда қўлга олинган. Миллий хавфсизлик қўмитаси мазкур ҳолат бўйича тергов бошлагани эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG