Линклар

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Украинага қарашли Қрим яриморолининг Россия томонидан босиб олинишига жавобан Россия амалдорлари ва украиналикларга нисбатан санкциялар жорий қилди.


АҚШ Президенти Барак Обама санкциялар Украина суверенитетини бузиш учун масъул бўлган 11 шахс, жумладан Россиянинг етти ва Украинанинг амалдорига нисбатан мулк ва молиявий активларни музлатишга доир санкциялар жорий қилинганини эълон қилди.

- Бугун Россияга босимни кучатиришга қаратилган ҳамда Украинада рўй бераётган воқеалар учун масъул бўлганларга нисбатан чораларни эълон қилдим. Биринчидан, икки ҳафта аввал имзоланган ижро буйруғига биноан, Украина сувернитети, ҳудудий яҳлитлиги ва ҳукумуатига дахл қилганлик учну масъул аниқ шахсларга нисбатан санкция жорий қиляпмиз, деди Оқ уй раҳбари.

Президент Обама, Қримда якшанба куни ўтказилган рефрендум халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаслигини яна бир бор эслатди.

- Кеча президент Путинга айтганимдек, Қримдаги референдум Украина конституцияси ва халқаро қонуннинг қўпол бузилиши бўлди ва у халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмайди, деди Обама.

АҚШ президенти “провокациялар давом этадиган” бўлса, қўшимча жазо чоралари қўлланишидан огоҳлантирди.

Душанба куни Тошкент вақти билан 22.01дан кучга кирадиган АҚШ президенти қарорига кўра, санкцияларга тортилган етти россиялик орасида Россия Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко, президент ёрдамчиси Владислав Сурков, презиент маслаҳатчиси Сергей Глазьев ва бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозинга тегишли мулк ва маблағлар музлатиб қўйилади.

Бундан ташқари Россия Давлат думаси депутатлари Елена Мизулина ва Леонид Слуцкий ҳамда Федерация кенгаши вакили Андрей Клишасларга қарашли мол-мулк ҳам тортиб қўйилади.

АҚШ "қора рўйхатига" тушган украиналиклар орасида Қрим Бош вазири Сергей Аксенов, Қрим Олий кенгаши раиси Владимир Константинов, Украина ҳокимиятидан қувилган президент Виктор Янукович ва "Украина танлови" ҳаракати етакчиси Виктор Медведчуклар бор. Баъзи маълумотларга кўра, Медведчук президент Владимир Путинга яқин шахслардан бири ҳисобланади.

Душанба куни Европа Иттифоқи ҳам Қримнинг босиб олиниши ва рефрендум ўтказилиши учун масъул Россия ва Украинадан бўлган 21 нафар амалдорга нисбатан санкция жорий қилди.

Брюсселда душанба куни ўтказилган уч соатлик мажлисдан кейин қабул қилинган санкцияларга виза чеклови ва молиявий активларнинг музлатилишига доир жазо чоралари киради.

Литва Ташқи ишлар вазири Линан Линкевичус ўз Twitter саҳифасида яқин кунлар ичида қўшимча санкциялар киритилишини маълум қилди.

Кузатувчиларнинг тахмин қилишларича, Европа санкциялари Россия Президенти Владимир Путинга яқин бўлган нуфузли амалдорларга ҳам жорий қилиниши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG