Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:15

БМТ элчиси Афғонистонда зўравонлик кўлами кенгайиб бораётганидан хавотирда


БМТнинг Афғонистондаги элчиси Ян Кубиш.
БМТнинг Афғонистондаги элчиси Ян Кубиш.
БМТнинг Афғонистондаги элчиси Ян Кубиш президентлик сайлови яқинлашгани сайин бу мамлакатда зўравонлик кўлами кенгайиб бораётганини билдирди.

Ян Кубиш душанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашида ҳозирда Афғонистондаги зўравонлик кўлами 2009 ва 2010 йил сайловлари пайтидаги даражага етмаганини, бироқ сўнгги пайтларда ҳужумлар сони кўпайиб бораётганини қайд этди.

БМТнинг Афғонистондаги элчиси толиблар томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар сайлов жараёнида узилиш ҳосил қилиши мумкинлиги юзасидан жиддий хавотир изҳор қилди.

У афғонистонликларга: “Террорчиларнинг сизни ўз танловингиз, ўз келажагингиздан маҳрум қилишларига йўл қўйманг”, дея мурожаат қилди.

Афғонистонда навбатдаги президентлик сайлови шу йилнинг 5 апрелига белгиланган. Унда тўққиз номзод иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG