Линклар

Туркманистонда талабаларнинг масжидга бориши тақиқланди


Туркманистондаги Гўкдепе масжиди.

Туркманистондаги Гўкдепе масжиди.

Туркманистон олий ўқув юртларида ректоратлар талабаларга масжидга боришни маън қилиб қўйди. Бу ҳақда Хроника Туркменистана нашри хабар қилади.

Нашрга кўра, туркманистонлик талабалардан бири шу пайтгача жума кунлари бир неча курсдоши билан жамоат намозини адо қилиш учун масжидга бориб тургани, эндиликда олийгоҳ раҳбарияти талабалар масжидга боргани аниқланса, ўқишдан ҳайдаш билан таҳдид қилаётганини айтган.

Айни пайтда хабарда Туркманистондаги барча давлат муассасаларида ходимлар ибодат қилиб олишлари учун намозхоналар очилаётгани қайд этилади.
XS
SM
MD
LG