Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:20

Чубаров Қрим тақдирининг туб халқ билан ҳисоблашмай ҳал қилинишига қарши


Қрим татарлари мажлиси раиси Рефат Чубаров матбуот анжуманида баёнот бермоқда, Симферополь, 2014 йилнинг 17 марти.
Қрим татарлари мажлиси раиси Рефат Чубаров матбуот анжуманида баёнот бермоқда, Симферополь, 2014 йилнинг 17 марти.
Қрим татарлари мажлиси раиси Рефат Чубаров Қрим бўйича асосий қарорлар қрим татарлари иштирокисиз қабул қилинишини йўл қўйиб бўлмас иш, деб ҳисоблайди.

“Яриморолнинг туб аҳолиси бўлмиш қрим татарларининг бевосита иштирокисиз Қрим тақдирини ҳал қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, дея баёнот берди Рефат Чубаров кеча Симферополь шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида.

Чубаров қрим татарлари ва уларнинг вакиллик органлари бўлмиш Қурултой ва Мажлис томонидан муҳокама қилинмаган ҳар қандай ташаббус тамоман рад этилишини билдирди.

У Қримдаги ҳозирги ҳокимиятнинг 16 март куни ўтказилган референдум асосида қабул қилган қарори қрим татарлари қарашини ифода қилмаслигини урғулади ва яриморолнинг ўзини ҳокимият деб атаётган одамлари хатти-ҳаракатини узурпация, деб баҳолади.

Чубаров фикрича, Қрим атрофида юзага келган ҳозирги можаро глобал муаммо бўлиб ҳисобланади ва уни халқаро ташкилотлар иштирокисиз ҳал қилиш мумкин эмас.

“Бугунги кунда бу борадаги барча масъулият Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳамда Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши, ЕХҲТ каби давлатлараро бирлашмаларга қўшилган ҳар бир давлат зиммасига тушади. Бу глобал можародан чиқиб кетишнинг муносиб йўлини давлатлар ва уларнинг бирлашмалари топиши лозим. Одамлар бу можарони мустақил равишда ҳал қила олмайдилар”, деб ҳисоблайди қрим татарлари мажлиси раҳбари Рефат Чубаров.
XS
SM
MD
LG