Линклар

Путин Қрим республикасини тан олиш тўғрисида фармон имзолади


18 март куни Москва вақти билан соат 15:00 да Владимир Путин Қримнинг Россияга қўшилиш ҳақидаги мурожаати масаласида чиқиш қилиши кутилмоқда.

18 март куни Москва вақти билан соат 15:00 да Владимир Путин Қримнинг Россияга қўшилиш ҳақидаги мурожаати масаласида чиқиш қилиши кутилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин 17 март куни “Қрим Республикасини тан олиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот хизмати хабар қилади.

“Қрим халқларининг 2014 йил 16 мартида бўлиб ўтган умумқрим референдумидаги хоҳиш-иродасини эътиборга олиб, Севастополь шаҳри махсус мақомга эга бўлган Қрим Республикаси суверен ва мустақил давлат ўлароқ тан олинсин”, дейилади Путин фармонида.

Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга кириши қайд этилган.

Бугун Москва вақти билан соат 15:00 да Владимир Путин Қримнинг Россияга қўшилиш ҳақидаги мурожаати масаласида чиқиш қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг Қрим Мухтор минтақаси мустақиллик эълон қилиб, Россия Федерациясига қўшилиш учун расман ариза берган. Мазкур қарор якшанба кунги референдумда қатнашган қримлик сайловчиларнинг 96,8 фоизи Украинадан ажралиб чиқиш учун овоз бериши ортидан қабул қилинган. Қрим парламенти душанба кунги сессияда мазкур қарорни кўпчилик овоз билан қабул қилган.

Референдум Украина ҳукумати ва ғарб давлатлари томонидан ноқонуний, дея рад қилинган.
XS
SM
MD
LG