Линклар

logo-print

Путин Қримни Россия таркибига қўшиш ҳақидаги келишув лойиҳасини маъқуллади


Президент Владимир Путин Қримни Россиянинг бир қисмига айлантириш тўғрисидаги келишув лойиҳасини маъқуллади.

Бунга қадар Путин Қрим республикаси раҳбариятининг Россия Федерацияси таркибига қўшилиш ҳақида сўровнома юборганидан мамлакат парламентини расман хабардор қилди. Бу ҳаракатлар федерация таркибига бирор давлатни қўшиш бўйича Россия Конституциясида белгиланган процедуранинг бошланғич қисмидир.

17 март куни Путин “Қрим Республикасини тан олиш тўғрисида”ги фармонни ҳам имзолаган.

Бугун Москва вақти билан соат 15:00 да Владимир Путин Қримнинг Россияга қўшилиш ҳақидаги мурожаати масаласида чиқиш қилиши кутилмоқда.

Якшанба куни ярим оролда ўтган референдумда қримлик сайловчиларнинг 96,8 фоизи Украинадан ажралиб чиқиб, Россия таркибига кириш учун овоз бергани маълум қилинди.

Бу референдум Украина ҳукумати ва ғарб давлатлари томонидан ноқонуний, дея рад қилинган. Шунингдек, Қрим татарлари етакчилари референдумни бойкот қилган.
XS
SM
MD
LG