Линклар

Бугун Венада Эрон ва дунёнинг 6 қудратли давлати расмийлари ўртасида Теҳрон ядровий дастурига оид муҳокамаларнинг навбатдаги босқичи бошланди.

Томонлар ҳануз Теҳрон ядровий бўҳрони ечими йўлида узоқ муддатли муросавий ҳамкорликка эришишга уринмоқда.

Яқинда Теҳрон раҳбарияти ғарб давлатлари махсус хизматларини Эрондаги Арак ядровий объектида қўпорувчилик амалиётини уюштиришга уринишда айблагач, эндигина юриша бошлаган музокаралар тақдири яна савол остида қолган эди.

Бу айбловдан сўнг орада яна кучайган тарангликни ёзишга уриниладиган бугунги учрашувда Теҳрон расмийлари билан АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция, Германия дипломатлари музокара қилади.
XS
SM
MD
LG